Get Mystery Box with random crypto!

#янгилик Саудия Арабистони: бугун ҳилолни кузатиш тавсия қили | Andijonliklar 24 Xalqi | Расмий Канал 🇺🇿

#янгилик

Саудия Арабистони: бугун ҳилолни кузатиш тавсия қилинди

2023 йилги Рамазон, ҳилол кўринишига қараб чоршанба ёки пайшанба куни бошланиши айтилмоқда.

Саудия Арабистони Олий қозиси сешанба куни кечқурун подшоҳликдаги барча мусулмонларни Рамазон ойини излашга чақирди, дея хабар беради Саудия матбуот агентлиги.

Сешанба 1444 йилнинг 29-шаъбонига тўғри келади ва агар Рамазоннинг ҳилоли сешанба куни кечқурун кўринса, Рамазон чоршанба куни бошланади. Акс ҳолда, муқаддас ой пайшанба куни бошланади.

Қозиликда айтилишича, Рамазон ойининг ҳилолини ўз кўзи ёки дурбин билан кўрган ҳар бир киши ўзининг турган жойи ҳақида энг яқин қозиётга хабар бериб, ўша ерда гувоҳлигини ёзиб олиши ёки энг яқин маҳкамага юборилиши учун ўзига яқин марказга мурожаат қилиши керак.

@Andijonliklar_xalqi