Get Mystery Box with random crypto!

Икки нафар қизни Туркияга фоҳишалик учун жўнатаётган аёл қўлга | Andijonliklar 24 Xalqi | Расмий Канал 🇺🇿

Икки нафар қизни Туркияга фоҳишалик учун жўнатаётган аёл қўлга олинди

Тезкор тадбир давомида Шаҳрихон туманида яшовчи аёл Х.Г Андижон туманида яшовчи Э.Н ва Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи М.М.ларни Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбориш эвазига Туркияда яшовчи “Ойгул” исмли танишидан 700 АҚШ доллари олишга келишиб, келишилган 700 АҚШ доллари ҳисобидан 150 АҚШ долларини олиб, Э.Н ва М.М.ларни Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатига жўнатиб юбораётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

(Андижонликлар )
https://t.me/+j2zPFAXzdohjNWEy