#Тезкор Тўйлар бўйича 50 кишилик чеклов 20 июлдан кучга кира | Andijonliklar TV | Расмий
#Тезкор
Тўйлар бўйича 50 кишилик чеклов 20 июлдан кучга кирадиган бўлди.
Тўйхона ва ресторанларда оилавий тадбирларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаса, у ҳолда иштирокчилар сони 50 кишидан ошмаслиги керак. Бу талаб аввал белгиланганидек 1 августдан эмас, 20 июлдан кучга кирадиган бўлди.
Умумий овқатланиш объектлари – ресторан ва ошхонада тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган вақтларда шуғулланишларига рухсат берилади.