Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми? Алишер Навоий нафақат ўзбек, балки форс-тожик тил | Davlat xizmatlari agentligi Andijon viloyati boshqarmasi (rasmiy kanal)

#Биласизми?
Алишер Навоий нафақат ўзбек, балки форс-тожик тилида ҳам Фоний тахаллуси билан баракали ижод қилган забардаст зуллисонайн шоир ҳисобланади.
Форс-тожик тилини унинг иккинчи она тили дейиш мумкин. Чунки у улуғ форс-тожик сўз санъаткорлари таъсирида форсий тилда ҳам қалам тебратди ва бир умр бу машғулотни канда қилмади. «Хазойин ул-маоний» («Чор девон») девонлар туркумини тузиб бўлгач, форс-тожик тилидаги ижод намуналарини ҳам тўплаб, «Девони Фоний»ни тартиб беради.

ФОНИЙ: Бўлмаса

Бўлса бир оламки, унда аҳли олам бўлмаса,
Аҳли оламнинг жафою жабридан ғам бўлмаса.

Ҳеч асирлар ашкидан ўлим тўфони кундузи,
Ҳеч ғариблар оҳидан тунларда мотам бўлмаса.

Ҳеч фалак бедодидан диллараро минг бир алам,
Ҳеч ситам шамширидан минг бир яра ҳам бўлмаса.

Ҳеч парилар аҳлидан ноодамийлик шеваси,
Ҳеч кишида аждаҳо феъли мужассам бўлмаса.

Бу ҳавас рўёбга чиқсин, эй кўнгил, майхона бор,
Унда йўқ бир кўҳна сополки, Жоми Жам бўлмаса.

Қуй қизил майни, сафосидан бу феруза фалак,
Остин-устун бўлса-да, соз ишратинг кам бўлмаса.

У фалакнинг жоми бўлса-да, симир охиргача,
Яхши дўзахнинг тубидек остида нам бўлмаса.

Хотирингдан яхшию ёмон ғами бўлса унут,
Кошки ғам ҳатто тасаввурингда бир дам бўлмаса.

Олам аҳволини ўйлаб, чекма ғам Фоний сира,
Бир муаммо йўқки, ақл аҳлига мубҳам бўлмаса.
"NAVOIYNI HAR KIM, HAR KUNI O`QISHI KERAK!"
Каналга уланиш
https://t.me/andijondavlatxizmat
#DXA_Andijon #DXA_mahalla #DXA_hamkorlik #DXA_markaz #dxa_lotin #navoiyiftixorim