Get Mystery Box with random crypto!

Президент сайлови арафасидаги Ўзбекистон: 23 октябрь — «сукуна | Andijon24

Президент сайлови арафасидаги Ўзбекистон: 23 октябрь — «сукунат» куни

Сайлов кодексининг 44-моддасига мувофиқ, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Кодекснинг 103-моддасида эса сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш, шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет тармоғига жойлаштириш тақиқланиши қайд этилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-9-моддасига кўра, жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов ёки референдум натижалари тахминларини, шунингдек сайлов ёки референдум билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш тартибини бузиш — мансабдор шахсларга БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Сайловчиларни сайловда фаол иштирок этишга чорловчи умумий хабарлар, овоз бериш тартиби ва сайлов қонунчилиги ҳақидаги мақолалар бундан мустасно.
@andijon_24uz