Get Mystery Box with random crypto!

«Ғурурим бировнинг қўлига қараб ўтиришга йўл қўймасди». 27 ёши | Andijon24

«Ғурурим бировнинг қўлига қараб ўтиришга йўл қўймасди». 27 ёшида бир оёғидан айрилган, бироқ меҳнат ва ҳаракатдан тўхтамаган андижонлик косиб ҳикояси
Улуғбек Аҳмедов Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги Ёрқишлоқ шаҳарчасидан. Бу ҳудуд қўшни Қирғизистоннинг Ўш вилояти билан чегарада жойлашган. Ёрқишлоқнинг 10 га яқин маҳалласида 40 минг аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг асосий қисми деҳқончилик, боғдорчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланади. 56 ёшни қоралаб қўйган Улуғбек ака айни ишлаб оила тебратадиган вақтида бахтсиз ҳодиса туфайли бир оёғидан ажралиб қолган. Шундай бўлса-да, ўзидаги тушкунликни матонат билан енгиб, йигирма беш йилдирки, шаҳарча марказида пойабзал таъмирлаш билан шуғулланиб келади. «Дарё» мухбири у билан суҳбат қурди.
Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/UBTwtXz3TvQwvyji