Get Mystery Box with random crypto!

Дипломи Ўзбекистонда ўтадими? Сўнгги йилларда нодавлат ва хус | O'quv Jarayoni

Дипломи Ўзбекистонда ўтадими?

Сўнгги йилларда нодавлат ва хусусий олий таълим муассасалари сони кўпайди. Ҳар ой янги бир университет ёки институт очилгани ҳақидаги эълонларга кўзимиз тушади.

Ана шундай пайтда ота-оналар ва абитуриентларда фақат асосий битта савол пайдо бўлади: «Дипломи Ўзбекистонда ўтадими?» (лекин таълим сифати ҳозирча кўпчиликни қизиқтирмайди)

Ҳозир сизга қайси ОТМнинг дипломи бизда ўтиш ёки ўтмаслигини бировлардан сўрамасдан ҳам мустақил аниқлашнинг осон йўлини ўргатмоқчиман.

Ваколатли давлат органи ҳисобланган Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг расмий сайтида лицензия олган хусусий ОТМлар рўйхати бор:

https://tdi.uz/nodavlat-oliy-ta-lim-tashkilotlari/index.php

Бирор янги ОТМ эълонига дуч келсангиз, мана шу саҳифага кириб, рўйхатдан текшириб кўринг.

Бугунги кунда 34 та нодавлат/хусусий ОТМда лицензия бор. Агар бирор қинғир иши учун суд қарори орқали фаолияти тўхтатилмаса ёки лицензияси қайтариб олинмаса, уларнинг дипломи Ўзбекистонда ўтади.


@xushnudbek