Get Mystery Box with random crypto!

​​​​#Ажойиб Бутун умр ўрганишдан тўхтамаслик! 1. Ҳаёт тескар | Dostonbek Komilov | Rasmiy Blog

​​​​#Ажойиб

Бутун умр ўрганишдан тўхтамаслик!

1. Ҳаёт тескари кетаётган эскалаторга ўхшайди. Бир жойда турибсан - пастга кетяпсан дегани. Юришни бошласанг битта жойда турасан. Тепага чиқиш учун эса югуриш керак. Югуриш бу - катта тезликда ўрганиш.

Тез ўрганиш нима дегани?

2. Шу даражада тез ўрганишинг керакки, 6 ой олдинги аҳволингни кўриб қўрқиб кетишинг ёки ҳайрон қолишинг керак. ~ Илон Маск

3. Одам янги нарсани ўрганаётганда ўзини ноқулай ҳис қилади. Жуда тез ўрганаётганда эса қўрқади. Aгар ҳозирги қилаётган ишинг давомида қўрқмаётган бўлсанг, демак тез ўрганмаяпсан. Ўзингни қулай ҳис қилаётган бўлсанг, умуман ҳеч нарса ўрганмаяпсан.

4. Қўрқаяпсан, лекин ҳеч нимани ўзгартирмаяпсанми? Унда бу беқарорлик, ёки беамаллик, ёки иккалови.

5. Одам бутун умр комфортда юра олмайди. Ҳозир бемалолликда юрганинг, фақат келажакда ҳавотир билан юриш ҳисобигагина бўлади. Бунинг учун мактаб пайтингдаги безориларнинг ҳозирги аҳволини кузатишинг кифоя.

6. Хулоса: Ўрганишдан тўхтама. Ўрганиш тезлигингни ўзинг қўрқиб кетадиган даражага олиб чиқ. Комфортга тушиб қолишдан кўра дискомфорт билан яшашга кўник.

7. Юқоридагилар ҳам диний ҳам дунёвий билимларга таалуқли.

Сиз хозирги кунда нима ўрганяпсиз? Пастдаги комментда ёзиб қолдиринг!

Dostonbek Komilov

Ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring.
Telegram | YouTube
TikTok | Instagram