Get Mystery Box with random crypto!

••••• Ҳаётларини дабдабаҳашамат, исроф билан ўтказувчиларга ҳ | 𝑨𝒏 𝑵𝒊𝒔𝒂 | النسآء

•••••

Ҳаётларини дабдабаҳашамат, исроф билан ўтказувчиларга ҳавас ила боқма. Чунки уларнинг ҳаёти мақтовли эмас, аксинча ачинарлидир. Чунки кўпчилик одамлар лаззатшаҳватлари учун исрофга йўл қўйиш ғамидадирлар. Обрў исташ учун бор кучларини сарфларлар. Лаззат кетидан қуварлар. Уларга ҳалол билан ҳаромнинг фарқи йўқ. Улар саодатли эмасдирлар. Улар ғамгин, қайғудадирлар. Зеро, Оллоҳнинг йўлидан оғган, тинмай гуноҳлар қилган кимса абадий бахтни топа олмас. Сен ана ундайлар неъ мат ва сурурда деб ўйлама. Чунки баъзи бир лойсувоқ кулбаларда ҳаёт кечирадиган фақирлар ҳам ана ундай туяқушнинг патидан қилинган тўшакларда, дуҳоба, ипакларда ястаниб ухлайдиганлардан, кўркам бахтлироқдирлар.
Зеро, фақир аммо мўмина қасрларда яшайдиганлардан, ибодатли, зоҳида бўлган аёл Оллоҳнинг йўлидан оғганлардан бахтлироқдир.

Саодат сенда мавжуддир. Шунинг учун бор кучингни ўз нафсингга қаратишинг лозимдир.

Билгинки, Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир!

"Энг бахтли аёл" китобидан.

@an_nisa18