Get Mystery Box with random crypto!

Сени Берунийдан ақллироқ бўлишинг мумкинлиги ҳақида Сарлавҳан | analitik kimyo | аналитическая химия | analytical chemistry

Сени Берунийдан ақллироқ бўлишинг мумкинлиги ҳақида

Сарлавҳани ўқиб яғе мен иккичиману дема, АҚШни пойтахтини биласанми? Тамом. Беруний эса уммон ортида ерлар борлигини билган ҳолос. Қизиқ солиштирув шундай эмасми? Аммо бу адолатли эмас.

Замон ва макон тушунчасида сен ҳозирги билимларинг билан ўрта асрларга тушиб қолсанг, Алломаи замон бўлмиш Қозизода Румийга унча мунча нарсаларда дарс беришинг мумкин.

Больницада ковидга қарши курашаётган медсестра опам ҳам тиб илмида Ибн Синодан кўпроқ нарса билиши мумкин.

Аммо, шу инсонлар ўз қобилятлари билан 20 асрда яшаганларида, улар Нобель мукофоти оладиган даражада кучли олимлар бўлиши мумкин эди. Нисбийлик ҳам шу ерда. Сен ва улар ўртасида 1000 йиллик фарқ бор ва ўртадаги 1000 йилда кашф қилинган нарсалар сенга фора сифатида берилади. Улар эса ўзлари ҳали номаълум нарсаларни кашф қилишлари керак эди.

Уларнинг замонида илм фанда умуман ижтимоий соҳаларда ёрқин инсонлар кўп чиқмаган, мени ўйлашимча уларда рақобат ҳам кучли бўлмаган. Ҳозир эса рақобат кучли, процент ҳисобида аҳолининг 95 фоиздан ортиғи саводли.

Аммо ҳозир олимлар ҳам ўша даврлардагидай қадрли эмас, шунинг учун ҳам яна минг йилдан кейин авлодларимиз фаҳрланадиган бирорта ходисот ва шахс йўқ назаримда. 1000 йилдан кейин авлодларимиз нимадан фахрланиб юришади? Менимча яна ўша Ибн Сино ва Берунийлардан. Хотя 1000 йил олдин улардан ҳам ўтиб кетишга қодир бўлган ва ўртада 1000 йиллик фораси бўлган авлод яшаб ўтганди...

@nurbekalimov