Get Mystery Box with random crypto!

Amu-Qashqadaryo ITHB

Telegram kanalining logotibi amuqashqadaryoithb — Amu-Qashqadaryo ITHB A
Telegram kanalining logotibi amuqashqadaryoithb — Amu-Qashqadaryo ITHB
Kanal manzili: @amuqashqadaryoithb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 358
Kanalning ta’rifi

©Amu-Qashqadaryo irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasining telegram kanaliga xush kelibsiz !!!
☎️ Bog'lanish uchun:
75-226-14-88, 75-226-23-48,
📩 E-pochta:
aq.havza@minwater.uz

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2021-02-08 10:15:58
Инфильтрация: Сувни ер сатхидан тупроқ ва тоғ жинслари ости томон харакатланиши

Дунёнинг хар бир бурчагида, ёмғир ёки қор бўлиб тушган сув турпоқ ва тоғлар тагига инфилтрация қилади. Қанча миқдорда сув инфилтрация қилиниши бир қатор омилларга боғлиқ. Ёғингарчиликни инфилтрацияси Гренландия музликларида кичик бўлиши мумкин, бошқа худудларда, мисол учун суратда кўрсатилган АҚШнинг Жоржия штатидаги каби ирмоқ тўғридан тўғри ер ости сувларига келиб қуйилиб мумкин!

Дунёнинг хар бир бурчагида, ёмғир ёки қор бўлиб тушган сув турпоқ ва тоғлар тагига инфилтрация қилади. Қанча миқдорда сув инфилтрация қилиниши бир қатор омилларга боғлиқ. Ёғингарчиликни инфилтрацияси Гренландия музликларида кичик бўлиши мумкин, бошқа худудларда, мисол учун суратда кўрсатилган АҚШнинг Жоржия штатидаги каби ирмоқ тўғридан тўғри ер ости сувларига келиб қуйилиб мумкин!

[https://t.me/AmuQashqadaryoITHB]
124 viewsABBOS Y.T., edited  07:15
Ochish/sharhlash
2021-02-08 10:14:58
Чучук сув хавзалари: ер юзидаги мавжуд чучук сув.

Сувнинг табиатда айланиш бўғинларидан бири бу ер сатхидаги мавжуд бўлган чучук сув бўлиб, у ердаги барча хаёт турлари учун ўта мухумдир. Ер сатхидаги сув ўз ичига ирмоқ, кичик кўллар, кўллар, сув омборлари (кишилар яратган кўллар) сувларини ва бошқаларни ўз ичига олади.

Дарёлардаги ва кўллардаги сув миқдори сувни қуйилиши ва чиқиб кетишига қараб хар доим ўзгариб туради. Сув қуйилиши ёғингарчилик, ер сатхидан сув оқими, ер ости сувларини келиб қўшилиши ва бошқалар хисобига амалга ошади. Сувни кўл ва дарёлардан чиқиб кетиши буғланиш ва ер ости сувларига қуйилиши хисобига амалга ошади. Кишилар хам ўз мақсадларида ер сатхидаги сувдан фойдаланишади. Ер сатхидаги сув миқдори ва жойлашиши макон ва замонда, табиий ёки инсон таъсирида ўзгаради.

[https://t.me/AmuQashqadaryoITHB]
113 viewsABBOS Y.T., edited  07:14
Ochish/sharhlash
2021-02-08 10:13:30
Қор эриб оқимларга қўшилиши

Жахон
бўйлаб қор эриб дарёларга келиб қўшилиши табиатда сув айланишининг мухим бўғини хисобланади. Совуқ худудларда дарёларга келиб қўшиладиган ирмоқлар қор ва муз эриши хисобига сув билан тўйинади. Бундан ташқари сув тошишқинлари, қорларнинг тез эриши ер кўчкилари ва селни келтириб чиқариши мумкин.

Қор эришини ирмоқлар орқали дарё сувига таъсирини онсон тушуниш учун қуйидаги гидрографга назар ташлаш етарли, унда АҚШнинг Калифорния штати Норс Форк сув омборига келиб қуйиладиган Норс Форк Американ ривер дарёсига 4 йил давомида келиб қуйилган кунли ирмоқ суви (ирмоқ сувининг ўртача хар кунлиги) кўрсатилган. Графикдаги энг юқори нуқталар қор эриши натижасида юзага келган. Маълумотларни қиёсласак, 2000 йил март ойидаги энг кам сув оқган кунда 1.200 фут куб сув секундига бўлган, шу билан бирга қор умуман эриб бўлган август ойида сув 55-75 фут куб секундига оқган.

[https://t.me/AmuQashqadaryoITHB]
106 viewsABBOS Y.T., edited  07:13
Ochish/sharhlash
2021-02-08 10:12:32
Ёғингарчилик даражаси географик худуд ва вақтга боғлиқ

Ёғингарчилик дунё бўйича, давлатлар бўйича ёки шахарлар бўйича бир хил миқдорда ёғмайди. Мисол учун, АҚШнинг Жоржия штатининг Атланта шахрида ёз вақтида жала бир жойда қаттиқ ёғиб, бу жойдан бир неча километр нарида умуман ёғмай ўтиб кетиши мумкин. Лекин, Жоржияда ёғадиган бир ойлик ёмғир миқдори Лас Вегас, Невадада бутун йил давомида ёғадиган ёмғир миқдоридан кўп. Жахонда энг кўп ўртача ёмғир ёғадиган жой Вайалиле тоғи, Гавайя хисобланади, у ерда ўртача йилига ёмғир 1.140 сантиметр (450 дюйм) ёғади. Бунинг аксини Чили давлатида Арика худудида кўришимиз мумкин, у ерда 14 йилдан мобайнида ёмғир ёғмайди.

Қуйида келтирилган харитада жахон бўйича ўртача йиллик ёғингарчилик миллиметр ва дюймда ифодаланган. Оч кўк рангда келтирилган худудларни "чўл" деб хисоблаш мумкин. Африкадаги Сахара худудини чўл эканлигини тахмин қилган бўлишингиз мумкин, лекин Гренландия ва Антарктиканинг катта қисми чўл эканлиги хақида ўйлаб кўрганмисиз?
[https://t.me/AmuQashqadaryoIT
108 viewsABBOS Y.T., edited  07:12
Ochish/sharhlash
2021-02-01 19:19:20
2021 йилнинг 27 январида “Youtube” ижтимоий тармоғида тарқалган видеоматериал (мурожаат) юзасидан ўтказилган ўрганиш фотосуръатлари

Каналга
уланиш учун босинг
https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
114 viewsABBOS Y.T., 16:19
Ochish/sharhlash
2021-02-01 19:09:59 2021 йилнинг 27 январида “Youtube” ижтимоий тармоғида тарқалган "QASHQADARYODA NAXOTKI QARAYDIGAN INSON BUMASA SUV XUJALIGALARI QAYERGA QARAYAPTI" сарлавҳали видеоматериал юзасидан Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг
РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

Ўрганишлар натижасида мазкур видеода акс этган ҳолат Нишон тумани Талимаржон шаҳри “Обод” МФЙ ҳудудидаги Гулшан ва Талимаржон кўчалари оралиғида эканлиги аниқланди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг асосий вазифаси сувдан фойдаланишнинг бозор принциплари ва механизмларини жорий этиш асосида сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини ташкил этиш; сув тежовчи илғор технологиялар жорий этиш орқали сув хўжалигида техника сиёсатини амалга ошириш; истеъмолчиларни сув билан узлуксиз ва ўз вақтида таъминлашни ташкил этиш; ирригация тизимлари сув хўжалиги иншоотларининг техник ишончлилигини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш; ирригация тизимидан ишончли фойдаланиш ва уни иш ҳолатида сақлашни таъминлаш; сув тежайдиган технологияларни жорий этиш, ажратилган маблағлар, моддий-техника ресурслари, техника ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва улардан мақсадли фойдаланишдан иборат.

Бошқарма ўзига юклатилган вазифа ва ҳуқуқларини ваколат доирасида бажариб келмоқда. Шунга мувофиқ, видеоматериалда акс этган ҳолат бўйича бошқарма томонидан шаҳар ҳокимлиги ва тегишли ташкилотларнинг соҳавий мутахассис - ходимлари ҳамда ушбу ҳудуддаги МФЙ вакиллари ва фуқаролари иштирокида ўрганиш ўтказиб, камчиликлар бартараф этилди.
Бундан ташқари, шунга ўхшаш ҳолат келгусида содир бўлган тақдирда бошқарма томонидан берилган ваколат ва ҳуқуқлар доирасида сув хўжалиги тизимларидан фойдаланиш қоидалари, сувдан лимит бўйича фойдаланиш тартиби бузилганлиги юзасидан айбдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш тўғрисида белгиланган тартибда тақдимнома киритилиши ҳақида огоҳлантирилди.
Видеомурожаат билан чиққан фуқарога ҳам қонунчиликда қайд этилган тартиб ва қоидалар тушунтирилди.

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Матбуот хизмати
—————————-
Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
110 viewsABBOS Y.T., edited  16:09
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:41:56
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатуви

25
-31 январь

———————————————-
Томоша қилишни тавсия этамиз
113 viewsABBOS Y.T., edited  07:41
Ochish/sharhlash
2021-02-01 07:49:00
#Семинар_СТТ_2021_Қамаши

Томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича навбатдаги семинар йиғилиши Қамаши туманида ўтказилди.

Семинар йиғилиши, туман ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари Облаёр Боймиров раислиги ва туман ҳокими Ботир Тоғаев ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида майдонларда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этилиши бўйича семинар ўтказилди.

Унда қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш, агротехник тадбирларни вақтида бажариш, фермер хўжалиги майдонларининг ободонлигига эътиборни ошириш ва томчилатиб суғориш технологияси афзалликлари бўйича маълумотлар берилди.

Каналга уланиш https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
155 viewsABBOS Y.T., 04:49
Ochish/sharhlash
2021-01-31 19:21:10
Томчилатиб суғоришнинг афзалликларига бағишланган семинар ўтказилди

Шаҳрисабз туман ҳокимлигида 2021 йил ҳосили учун пахта етиштиришда томчилатиб суғоришни жорий қилиш бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ғанишер Ҳайдаров томчилатиб суғоришнинг афзалликлари, уни жорий қилган тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ҳақида тушунтирган.

«Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилган тадбиркорлар 3 йил давомида солиқдан озод этилмоқда, – дейди туман ҳокими Самад Ҳасанов. – 2021 йилда туманда 1000 гектар пахта майдонларини суғориш тизимига ўтказишни мўлжаллаяпмиз».

Қашқадарё хабарлари
109 viewsABBOS Y.T., 16:21
Ochish/sharhlash
2021-01-31 12:56:17
Янгиликлар 24 | Томчилатиб суғориш ҳолати таҳлил қилинди
#30jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
119 viewsABBOS Y.T., 09:56
Ochish/sharhlash