Get Mystery Box with random crypto!

МЕНИ МЕН ИСТАГАН КИШИ… Мени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд | Amu-Qashqadaryo ITHB

МЕНИ МЕН ИСТАГАН КИШИ…

Мени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас,

Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас.

Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,

Чу улким баҳраи андин тилармен баҳраманд этмас.

Нетай ҳуру пари базминки, қатлим ё ҳаётимға,

Аён ул заҳр чашм айлаб ниҳон, бу нўшханд этмас.

Керакмас ой ила кун шакликим, ҳусну малоҳатдин,

Ичим ул чок-чок этмас, таним ул банд-банд этмас.

Керак ўз чобуки мажнунваши қотил шиоримким,

Бузуғ кўнглумдин ўзга ерга жавлони саманд этмас.

Кўнгул уз чарх золидин, фирибин емаким, охир

Ажал сарриштасидин ўзга бўйнунгға каманд этмас.

Ул ой ўтлуғ юзин очса, Навоий тегмасун деб кўз,

Муҳаббат тухмидин ўзга ул ўт узра сипанд этмас.

Алишер Навоий