Get Mystery Box with random crypto!

​Амир Темурнинг ваҳшийларча ўлдирилган 18 яшар ўғли ҳақида бил | Amir Sayyid Olimxon

​Амир Темурнинг ваҳшийларча ўлдирилган 18 яшар ўғли ҳақида биласизми?

Соҳибқирон Амир Темур ҳақида билмаган одам бўлмаса керак. Буюк сальтанат тузиб, замонасининг деярли барча давлатларини қўрқувда ушлаб туриб, адолат билан ҳукм юритган бундай ҳукмдорлар тарих саҳифаларида камдан-кам учрайди.

Амир Темурнинг тўртта ўғли борлиги тарихий манбаларимиздан бизга маълум. Лекин Амир Темурнинг навқирон 18 ёшида ваҳшийларча ўлдирилган бешинчи ўғли ҳақида кўпчилик билмаса керак. Биз тарихимизни ўрганишимиз учун доим рус тарихчилари қўлёзмаларига мурожаат қилишга мажбур бўламиз (қандай ачинарли ҳолат). Тарихимизнинг энг керакли қўлёзмалари айнан руслар томонидан йўқ қилинган! Рус тарихчилари тарихимизнинг деярли 80 % ини ўзгартириб йўқ қилишган. Шунинг учун биз ўз аждодларимиз ҳақида деярли кўп маълумот ололмаймиз. Бир қанча муддат аввал урду тилида ёзилган бир китобдан қизиқ маълумот ўқигандим, кейин бир инглиз тарихчиси китобидан ҳам худди шу маълумотларни ўқидим. Ҳозир шуни сизларга ҳавола этаман.

Аввало Амир Темурнинг бизга маълум бўлган ўғиллари ҳақида озгина маълумот бериб ўтсак.
Амир Темурнинг тўнғич ўғли Жаҳонгир Мирзо эди. Жаҳонгир Мирзо 1356-1376-йилларда яшаган ва касалликка чалиниб 20 ёшида вафот этган. Амир Темур ўлимидан олдин тахт вориси этиб тайинлаган Пирмуҳаммад Жаҳонгир Мирзонинг фарзанди эди.

Соҳибқироннинг иккинчи ўғли Умаршайх Мирзо 1356-1394-йилларда яшаган. 1394-йилда курд жангчиси томонидан отилган заҳарланган камон ўқи Умаршайх Мирзонинг ҳаётига нуқта қўяди.

Темурнинг учинчи ўғли Мироншоҳ 1366-1408-йилларда яшаган. 1408-йил 22 апрель куни туркманларга қарши жангда ҳалок бўлади.

Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Шоҳрух 1377-1447-йилларда яшаган. Отасининг вафотидан кейин 1409-йилда тахтни эгаллашга муваффақ бўлган. 1447-йилда Султон Муҳаммад исёни вақтида отдан йиқилиши натижасида ҳалок бўлади.

Энди кўпчиликка маълум бўлмаган Темурнинг бешинчи ўғли ҳақида фикр юритсак. Айрим манбаларда унинг исми Саид Яҳё бўлган деб ёзишган, айрим манбаларда эса исми номаълум деб келтирилган. Амир Темур бу ўғлини абжирлиги, ақлий салоҳияти жуда юқори эканлигини ёшлигидаёқ пайқаган. Саид Яҳё худди Амир Темурнинг ўзидек моҳирлиги билан ажралиб турган. Шунинг учун Темур бу ўғлини барчадан сир тутиб, чекка тоғларда барчанинг кўз ўнгидан йироқда тарбия қилиб улғайтиргани айтилади. Амир Темур бу ўғлини ўзининг тахт вориси этиб тарбиялаган бўлса ажаб эмас.

Амир Темур Саид Яҳёни ёшлигиданоқ одамлардан ажратиб, чекка тоғларда тарбия қилиш учун унга алоҳида муаллимлар, жанг санъати усталарини ёллагани айтилади. Саид Яҳё жуда таффаккурли ва моҳир жангчи бўлиб етишган. Улғайганидан сўнг уни Амир Темур оддий жангчи сифатида кўп жангларда синаб кўради. Саид Яҳё тахминан 1379-1380-йиллар атрофида туғилган.
Лекин қандайдир сирли тарзда Амир Темурнинг душманлари ҳам бу ўғли ҳақида хабар топишган. 1397-йиллар атрофида Саид Яҳё Кобулдан паштун қабилалари жангчилари томонидан ўғирлаб кетилган. Анча вақтдан кейин эса Пешовар Кашмир дараларида Саид Яҳёнинг тулуп қилиб ёғочга боғланган жасадини топишади. Уни тириклайин қорнини ёришиб ички аъзоларини бўшатиб, ичига сомон тиқишган.
Бир манбада бу ишни паштун жангчилари қилгани айтилган. Бошқа бир манбада эса бу ишни Чин (Хитой) жангчилари қилгани, паштунлар эса фақат уни Чин(Хитой)ликларга ўғирлаб элтиб бергани айтилган.
Шу воқеадан кейин Амир Темур Ҳиндистон юришида Пешовар, Лахор, Мўлтон ва Кашмир чегараларида 20 минг паштунни қириб ташлагани ҳам айтилган. Афсуски ёш темурийзоданинг тақдири аянчли якун топган.

Элбек Ҳамзат

@amirsayyidolimxon.