Get Mystery Box with random crypto!

#retro_video 1944 йил 17 июль. Москва марказий майдонидаги қ | Amir Sayyid Olimxon

#retro_video

1944 йил 17 июль. Москва марказий майдонидаги қарийб 58,000 немис асирларидан иборат "мағлублар паради". Ушбу парад Сталиннинг севимли фильми шарафига "Катта вальс" деб ҳам аталган.

1941 йил кузида фашистлар Германияси раҳбарияти Москва олинган тақдирда Қизил майдонда ўтказиладиган парадга тайёрланётганларини оммавий равишда эълон қилишган. Ушбу "тантанали юриш"да қанча қўшин иштирок этиши режалаштирилганлиги ва тадбирнинг бошқа тафсилотлари маълум эмас, аммо Гитлернинг ўзи парад ўтказишни ният қилгани аниқ. Орадан икки ярим йил ўтгач, немис қўшинлари барибир Москва бўйлаб юриш қилдилар. Афсуски, бу ғолиблар паради эмас, аксинча, "мағлублар паради" деган ном олган. 1944 йил 17 июлда 120 мингдан ортиқ москваликлар ва меҳмонлар асир тушган 58 мингга яқин немис аскарлари ва зобитларининг армия ва НКВД қўшинлари кузатуви остида Москва кўчалари бўйлаб ўтиб кетишаётганини томоша қилишган.


@amirsayyidolimxon.