Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат #mashaallah ҚИЗ БОЛАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН УРМАНГ! Уйингизда ма | 𝐀𝐥𝐥𝐨𝐡𝐧𝐢𝐧𝐠🕊𝐈𝐫𝐨𝐝𝐚𝐬𝐢

#ибрат
#mashaallah

ҚИЗ БОЛАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН УРМАНГ!

Уйингизда малика бўлсин,
Майли, қаср-саройлар қурманг.
Кўнглидаги ярим ой тўлсин,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Тонг отмасдан уйғонса саҳар,
Сўрамаса сиздан бир шаҳар,
Бахтли бўлсин десангиз агар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Кўзларида порласин қуёш,
Дудоқлари жим қотмасин тош,
Ахир, қизлар бўлмайди бебош,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Яраштириб рўмол ўрайди,
Сизга Ҳақдан Жаннат сўрайди,
Қиз болани уриб бўлмайди,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Қиз меҳрибон, куйинчак бўлар,
Бир кун келиб келинчак бўлар,
Кўтарилсин дуога қўллар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Сизни сийлаб қиз берган Худо,
Ҳаққингизга қилади дуо,
Ёлвориб бир сўради Зуҳро,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Хато қилса, тушунар айтинг,
Аразласа, жим қараб турманг.
Худо ҳаққи, бу йўлдан қайтинг,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!