Get Mystery Box with random crypto!

Бу завод ҳеч қачон ички истеъмолчиларни ўйлаб қарор қабул қил | ALTRUIST

Бу завод ҳеч қачон ички истеъмолчиларни ўйлаб қарор қабул қилмайди.

Жорий йилнинг январ-октябрь ойларида Uz Auto Motors томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда қуйидаги даражаларда пасайган:
• Gentra-ўтган йилни мос даврига нисбатан 10% пасайиш

• Nexia 3- 62.7% пасайиш

• Spark-67% пасайиш

• Cobalt-21% пасайиш(асосий экспорт давлатимиздаги энг оммабоб русм)

Кўриб турганингиздек юқорида келтирилган русмдаги автомобилларнинг барчасида ишлаб чиқариш даражаси ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда сезиларли даражада пасайган. Аммо мамлакатимиз жорий йилнинг январ-октябрь ойларида 323 млн долларлик автомобил экспорт қилган ҳамда бу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 2.1 баробарга ошган(автомобил экспортининг деярли барчаси енгил автомобиллар ҳиссасига тўғри келади).

Агар автомобилларнинг нархи тез ўзгарувчанмаслигини ҳисобга олсак, унда ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда экспорт қилинган автомобиллар сони тахминан 14-15 минг донага ортган(ҳамма моделлардан, агар қайсидир қимматроқ модел экспортида кескин ўсиш кузатилиб қолганларида бундай тенденция кузатилмаган бўлса унда бу кўрсатгич албатта пастроқ бўлади). Энди тасаввур қилинг экспорт қилинадиган моделларнинг ҳаммасида ишлаб чиқариш даражаси сезиларли кўрсатгичларга пасайганлигига қарамасдан экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда жуда юқори суратлар билан ўсмоқда.

Айтайлик, талаб олдинги йиллардаги каби бир хил шалклланётган бўлса, бундай вазиятда бир томондан ишлаб чиқариш даражаси пасайганлиги бозордаги вазиятни оғирлаштирса, иккинчи томондан заводнинг чет эллик истеъмолчиларни ички истеъмолчилардан устунроқ қўйиши бозордаги вазиятнинг янада кескинлашашига олиб келган. Жорий йилда ички истеъмолчиларнинг янада кўпроқ кутишга мажбур бўлишаётганлиги ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайганлигидан ташқари, заводнинг чет эл бозорини ички бозордан устунроқ қўяётганлиги ҳам асосий сабаблардан бири бўлган, албатта.

Ахир чет эллик истеъмолчилар ички истеъмолчилардан кўпроқ тўламайдику, унда нега завод ички истеъмолчиларни янада қийноққа қўядиган бундай қарорни қабул қилган?, жавоб эса оддий ички истеъмолчилар автомобил учун пулини тўлаб ҳатто бир йил кутишга ҳам рози, чет эллик истеъмолчилар эса бундай шартларни ҳеч қачон қабул қилмайди.

Бу завод ҳеч қачон истеъмолчиларни ўйлаб қарор қабул қилмаган ва қилмайди. Уларнинг билгани танловсиз истеъмолчиларни иложи борича қаттиқроқ қийнаш ва чуқурроқ камбағаллик ботқоғига ботириш.

@Mirkonomika