Get Mystery Box with random crypto!

TarixOLAMi : Олимпга кўтарилиш ва қулаш: роппа-роса 33 йил илг | Aloqada-OLAM

TarixOLAMi : Олимпга кўтарилиш ва қулаш: роппа-роса 33 йил илгари Калгарида XV Қишки олимпиада очилганди. Калгари (Канада) Олимпиадаси очилганига бугун 33 йил тўлди. XV Қишки олимпия ўйинлари 1988 йилнинг 13 февралидан 28 февралига қадар бўлиб ўтган. Фалун (Швеция) ва Кортина-д’Ампеццо (Италия)ни овоз бериш натижаларига кўра ортда қолдирган Калгари Қишки олимпия ўйинлари мезбонлигини қўлга киритган. Маълумотларга кўра, Канадага рекорд даражада кўп: 57 мамлакатдан спорт делегациялари ташриф буюрган. Бугун ишониш қийин, Калгари олимпиадасида энг сара медалларни собиқ Иттифоқ ва ГДР (Германия Демократик Республикаси) терма жамоалари қўлга киритган. Бу собиқ Иттифоқ ҳамда ГДРнинг Қишки олимпиадалардаги сўнгги иштироки эди... Кейинги йили Берлин девори қулатилди. @Aloqada_OLAM