Get Mystery Box with random crypto!

#яшил_макон Давлатимиз раҳбари томонидан 20 октябрдан 1 дека | Olmaliq hayoti | Allohning panohida

#яшил_макон

Давлатимиз раҳбари томонидан 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди.  “Яшил макон” лойиҳаси доирасида республикамиз бўйлаб йил якунига қадар 75 миллион дона ва 2023 йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилди.

Умуммиллий ҳаракатга айланган бу эзгу ишга ТДТУ Олмалиқ филиали жамоаси ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Бугун Металлургия ва кимёвий технологиялар факультетида кузги дарахт экиш мавсуми доирасида ташкил этилган ҳашарда 150 туп манзарали ва мевали дарахт экилди.

Давлат раҳбарининг “Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим”,-дея илгари сурилаётган ғоя ҳар бир юртдошимизнинг шиорига айланиши керак.

@Olmaliq_xayoti

Online mustang taxi 1052