Get Mystery Box with random crypto!

Оғриқларим сезмайди ҳеч ким, Йиқилганман тиззаларим қон. Лек к | 🌿 𝐀𝐋𝐋𝐎𝐇𝐈𝐌 𝐒𝐈𝐙𝐍𝐈 𝐀𝐒𝐑𝐀𝐒𝐈𝐍 🌿

Оғриқларим сезмайди ҳеч ким,
Йиқилганман тиззаларим қон.
Лек кичкина бир ҳато қилсам,
Ҳамма билиб қолар ўшал он.

Кўз ёшимга чўкса ҳам дунё,
Ҳолимни бир сўрагучи йўқ.
Корларига ярамай қолсам,
Милтиқларга жойлайдилар ўқ.

Чин дилимдан фидо этгум жон,
Оёқ артиб кетарлар дилга.
Бир кун меҳр бермай,мен ёмон,
Оғир ботар экан кўнгилга.

Келинг десам,дастурхонимда,
Қаймоққа нон ботириб ерлар.
Бир кун ўтмай душманларимга,
Ҳасис дерлар,нотавон дерлар!

Мухтож бўлсам кетарлар айро,
Зарда билан босиб қадамлар,
Бирон фойдам тегмаган гўё,
Нима қилай сизни одамлар?!

Кўниб,кўниб ўтади умр,
Кимдир муштоқ,кимга йўқ корим.
Яхши-ёмон одамларимдан,
Жудо қилма Парвардигорим!

@ALLOHIM_KECHIRIMLI_ZOTDIR