Get Mystery Box with random crypto!

#эслатма САЛОВАТ АЙТИШНИ КЎПАЙТИРАМИЗ. Анас рози | Muhammad Sollollohu Alayhi Va sallam Ummatlari

#эслатма
САЛОВАТ АЙТИШНИ КЎПАЙТИРАМИЗ.



Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар,бас ким шундай қилса,мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти).

"Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад".



ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари.
1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.
2. Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар. 
3. Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.
4. Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.
5. Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.
6. Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.
7. Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.
8. Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.
9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.
10. Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.