Get Mystery Box with random crypto!

​​ Эхтиёт бўлинг жазирама! Қуёшдан кузатиладиган аллергия | Аллергология Андижон

​​ Эхтиёт бўлинг жазирама!
Қуёшдан кузатиладиган аллергия натижасида турли шаклларда тошмалар: пуфакчалар, қаварчиқлар, қизил доғлар, куйишлар кўринишида:
кўкракнинг юқори қисмида;
бўйин;
қўллар сохасида кузатилиши мумкин.
Баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши, ва шишлар бўлиши мумкин.
Тошмалар қуёш таъсир қила бошлаган биринчи соатларидан токи ҳафта давомида пайдо бўлиши мумкин.
Кўпинча бундай фотодерматитлар муолажалардан сўнг йўқолиб кетади ва масумнинг охирига келиб мослашиш ривожланади. Аммо бу холат инсонни умр бўйи таъқиб қилиши мумкин.
Нима қилиш керак?

Аввало, соат 10:00 дан 15:00 гача соя жойларда бўлинг.
Тананинг очиқ жойларини кийим билан ҳимоя қилинг.
Сезувчан тери учун мўлжалланган қуёш кремларидан фойдаланинг.
Баъзи дорилар фотодерматозни келтириб чиқариши ёки кучайтириши мумкин. Препаратнинг кўрсатмаларини диққат билан ўқинг ёки шифокор билан маслаҳатлашинг.
Атопик дерматитни даволашда қўлланиладиган Элидел ёки Протопик суртмаларини ишлатаётган бўлсангиз сизга қуёшда юриш мумкин эмас, уларни тушдан кейин, кечқурунгача қўлланг.
Шикоятларни бартараф этиш учун мутахассис билан маслаҳатлашгандан сўнг гормонал малҳамлардан фойдаланишингиз мумкин.
Сиз бундай реакцияларни бошдан кечирдингизми? Сизга нима ёрдам берди? Коментларда ёзиб қолдиринг

+99 8912889806