Get Mystery Box with random crypto!

Февраль ойи премьераси. Дўстлар, мамнуният билан 14 февраль 2 | Komil Allamjonov

Февраль ойи премьераси.

Дўстлар, мамнуният билан 14 февраль 20:30 да Milliy телеканалида «Мендирман Жалолиддин» тарихий сериалининг намойиши бошланишини маълум қилaман.


Турк ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда суратга олинган ушбу сериал тақдимоти 2020 йил 3 октябрда ўтказилган эди.
Фильм реал тарихий воқеалар асосида муаллифларнинг бадиий талқини билан бойитилган. Унда сўнгги хоразмшоҳ, саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳаёти ва кураш йўли акс эттирилади.
Aжойиб сценарий, актёрларнинг бетакрор ижроси... Сериал биринчи дақиқаларидан охириги қисмигача томошабинни ўзига жалб қилади. Ва энг муҳими, ўлкамиз тарихи ҳақида кинонинг барча учун тушунарли ва ранг-баранг тилида ҳикоя қилади.

Кўринг, тавсия қиламан!

#MendirmanJaloliddin

@SShMirziyoyeva