Get Mystery Box with random crypto!

Отабек Сатторий айнан қандай моддаларни бузган ёки нима гуноҳи | Komil Allamjonov

Отабек Сатторий айнан қандай моддаларни бузган ёки нима гуноҳи бор — аниқ билмайман. Расмий баёнотда товламачилик, дейилган. Албатта, шак-шубҳасиз, бу ҳақиқат бўлса ва суд давомида исботланса, қонунда белгиланган жазо берилиши тўғри. Қонунни бузишга на журналист ва на блогер ҳақли. Мен бу ҳақида кеча ўз фикримни билдирдим.

Лекин нима учун энг хавфли жиноятчидек унинг уйида тинтув ўтказилди, нима учун у кўплаб одамлар билан олиб кетилди, нима учун суд ёпиқ бўляпти? Барча товламачиликда гумон қилинган фуқароларга шунақа муносабат қилинадими? Ёки блогер бўлгани учун шундай алоҳида “ҳурмат-эҳтиромми”? Бу нормал ҳолатми? Ички ишлар вазирлиги бу масала юзасидан изоҳ бериши шарт. Методлар қачон ўзгаради? Босиб олиб кетмай, идорага қонуний чақирув қоғози билан чақирилса, келмас эдими? Эҳтиёт чораси сифатида нима учун энг оғири, қамоқ танланди? Қонун ҳамма учун баробар экан, орган ходимлари ҳам ошириб юборишмасин. Бизнинг жамоат фондимиз бундай ҳатти-ҳаракатни кескин қоралайди. Бош прокуратурадан ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришларини сўраймиз.

Албатта, бизнинг ҳамкасбларимиз орасида ҳам бошқа соҳалар каби қонунбузарлари бор. Вилоят, шаҳарларда ўзини блогерман деб, турли товламачилик йўллари билан кун кўраётганлар йўқ эмас. Лекин аксарият халқ дарди билан яшайдиган журналист ва блогерлар билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар максимум очиқ-ошкора, шаффоф бўлиши керак.

Бир сўз билан айтганда, янги Ўзбекистонда бу масала ҳам янгича бўлиши керак.

#ўтдидаврон
#журналистваблогердушманэмас