Get Mystery Box with random crypto!

​Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ўқувчи қизни ўғирламоқчи | Komil Allamjonov

​Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ўқувчи қизни ўғирламоқчи бўлган шахс Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида маълумот берилди. Ундаги расмни кўриб, ичларим титраб кетди. Бундай ифлосларнинг башарасини очиқ кўрсатиш керак. Нима учун қора қилиб беркитилган? Иккинчидан, ушбу қизалоқни кўриб қолиб, бефарқ бўлмаган фуқаро — Абдулазиз Обидов қизалоқни соғ-саломат таълим олаётган мактабига етказиб, синф раҳбарига топширганини қаҳрамонлик деб ҳисоблайман. Ҳурматли Абдулазиз Обидов, сизга минг таъзим. Аллоҳ сиздек инсонларнинг сонини юртимизда кўпайтирсин. Қизлари бор барча ота-оналар номидан минг раҳмат сизга, ҳурматли Абдулазиз Обидов. Аслида сизнинг ушбу ҳаракатингиз учун давлат мукофоти берилиши керак. Сиз юксак мукофотга лойиқсиз. Ҳурматли матбуот ходимлари ва блогерлар, сиздан илтимос, кўпроқ ёритайлик шундай қаҳрамонларни, зеро улар фақат ва фақат кўпайсин. Болаларга кўз олайтирадиган хайвонлар қамоқда чирисин! Дунёнинг манаман деган инсон ҳуқуқлари ташкилоти танқид қилса ҳам, шу фикримда қоламан. Миллий гвардия ходимлари, сизларга эса фақат респект . Бор бўлинг доим!!!

#АбдулазизОбидовқахрамон
#МиллийГвардиягаРеспект

@allamjonov_ki