Get Mystery Box with random crypto!

Бугун яратилаётган замонавий мактаб дарсликлари методикаси “4 | Komil Allamjonov

Бугун яратилаётган замонавий мактаб дарсликлари методикаси “4 К” моделига асосланади. Булар:

1.(К) Коллаборация – жамоа бўлиб ишлаш қобилиятини шакллантириш;

2.(К) Коммуникативлик – одамлар билан мулоқот қилиш қобилиятини ривожлантириш;

3.(К) Креатив фикрлаш – ўз мақсадига эришиш йўлида янгиликларга қўл уриш, ноодатий қарорлар қабул қилиш, ихтирочилик кўникмаларини ўргатиш;

4.(К) Критик фикрлаш – ўз мустақил фикрига эга бўлиш ва уни ифода этиш, масалага танқидий ёндашиш.

Биз орзу ва ҳозирда режа қилган Янги Ўзбекистон мактабининг ўқувчилари портрети ана шундай бўлади. Ҳозирда 1-4 синф учун комплекс маҳсулотлар тайёр ва катта апробация — синов тадбирлари бошланди.

Оддий айтганда, бугун бизда аниқ маҳсулот тасаввури бор.
#4К