Get Mystery Box with random crypto!

«Финляндия таълим стандарти бўйича бошланғич синфлар учун дарс | Komil Allamjonov

«Финляндия таълим стандарти бўйича бошланғич синфлар учун дарслик тайёрланди» — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида журналистлар билан мулоқот қилди. Президентнинг таъкидлашича, таълим соҳасида қилиниши керак бўлган ишлар кўп.

«Дарсликлар масаласида ҳам анча муаммо бор экан, унинг ичига кириш керак. Дарсликлар савияси ҳақида катта муҳокамалар бўлди. Финляндиянинг стандарти билан бир хилда 1-4 синфлар учун дарсликлар қиладиган бўлдик. Нимага десангиз, Финляндия халқ таълими Европа миқёсида, умуман дунёда рақобатга чидамли, кўп тажрибани ўзидан ўтказган», — деди президент.

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазирлиги келиб тушган 6229та таклиф асосида бошланғич синфлар учун янги авлод дарсликлари апробациясини бошлаганини эълон қилган эди.

@daryo_live