Get Mystery Box with random crypto!

Халқ таълими вазирлиги тез кунларда 1-2 синф учун ўқув дастурл | Komil Allamjonov

Халқ таълими вазирлиги тез кунларда 1-2 синф учун ўқув дастурлар, янги методика ва дарсликларни апробациясини бошламоқда. Финляндиялик мутахассислар экспертизасидан ўтаётган ва тасдиқланаётган ушбу дарсликлар ўйлайманки Ўзбекистон таълим соҳасини тубдан юқори сифат даражасига кўтаришга хизмат қилади. Мен ҳар доим бир гапни айтиб келаман. Албатта мактаб бинолари керак ва зарур лекин ундан ҳам олдин сифатли дарсликлар, оддий айтганда таълим олиш учун контент яратиш унданда зарур. Мактаб биноларини қаср қилиб қуриб қўйинг, лекин шунга яраша ўқитиш учун замонавий контент бўлмаса бу шунчаки бир тийинга қиммат бетон бўлади холос. Агар контент сифатли, замонавий ва кучли бўлса, бола палаткада ўтириб ўқиса ҳам билимли бўлаверади. Айтмоқчи бўлганим шуки, приоритетларни тўғри белгилаш керак. Шу фурсатдан фойдаланиб, эртанги кун учун бефарқ бўлмаган барча бошланғич синф ўқитувчиларини апробация ишларида фаол бўлишга чақириб қоламиз. Агарда сиз ҳали рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, https://talim2023.uz сайти орқали бу ишни амалга оширишингиз мумкин. 

Янги авлод дарсликларини бирга яратамиз!