Get Mystery Box with random crypto!

Билим Марказий Осиё давлатларини Тошкентда бирлаштирди. Бугун | Komil Allamjonov

Билим Марказий Осиё давлатларини Тошкентда бирлаштирди. Бугун "Заковат"нинг илк халқаро ўйинларида Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва албатта мезбон Ўзбекистон жамоалари фақат билим атрофида курашмоқдалар, мунозара қилаяптилар ва баҳслашаяптилар. Қисқа қилиб айтганда, минтақа мамлакатлари ёшлари “интеллектуал рингда” куч синашмоқдалар.

Айнан мана шундай ақлий тортишувларгина тараққиётга етаклайди, қардош халқларни янада бирлаштиради, жипслаштиради. Биз тинч осмон остидаги ана шундай интеллектуал баҳслар тарафдоримиз. Бошқасига рози эмасмиз. Сабаби, Ўзбекистон сўнгги 5 йилда Марказий Осиё минтақасида айнан шундай ҳамкорлик муҳити учун интилиб келмоқда.

P.S: бугун брейн-ринг финалида Ўзбекистон ва Қозоғистон билимдонлари баҳслашадилар. Барча жамоаларга омад ёр бўлсин!