Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳар депутатлар кенгаши депутати 'Адолат' партияси аъ | Komil Allamjonov

Тошкент шаҳар депутатлар кенгаши депутати "Адолат" партияси аъзоси Тошпўлат Матибоев Никита Макаренкони устидан ҳуқуқ ҳимоячиларига арз қилибди. Албатта, журналист мақоласига эътироз бўлса туҳмат, ёлғон маълумот берилган бўлса масалани суд орқали ҳал қилиш, уни кўчада ушлаб олиб, бошига бир ургандан кўра энг тўғри йўл. Лекин Никита кўтарган масалалар ҳақиқатда жиддий бўлса блогер маданий мерос учун куйиб-пишиб жон куйдираётган бўлса бу аслида кенгашга ёрдам эмасми?

Депутатлар кимнинг томонида ўзи?

P.S. Нима ҳам дердик. Қани кўрамиз масала қаерга қараб кетади ва уни ортида ким ҳингиллаб ўтирибди. Кузатамиз.

P.P.S. Ҳойнаҳой Никита депутатларни 4 млн 200 минг долларлик жиноятда тухмат қилиб айбламагандир?

#4ҳокимият