Get Mystery Box with random crypto!

Деярли ҳар йили олий таълимда имтиёзлар масаласи қайта-қайта к | Allaev Uz (16 )

Деярли ҳар йили олий таълимда имтиёзлар масаласи қайта-қайта кўтарилади.

Олий таълимнинг бирламчи вазифаси давлат жамият ҳаётидаги муҳим соҳаларга кадр етказиб беришдир. Олий таълимга кадрлар сифатидан келиб чиқиб баҳо бериш керак. Олий таълимда ҳам талаб ва таклиф қонуни, рақобат муҳити хатосиз ишлаши зарур.

Имтиёзлар рақобатни издан чиқариши, ҳатто дискриминацияга ҳам олиб келиши мумкин. Шу томондан кўриб чиқсак, масалан, қайсидир соҳа ходимларининг фарзандларига имтиёз берилиши бу нотўғри, деб ўйлайман.  Отаси ёки онасининг касби имтиёз бермагани фарзандларнинг айби эмас. Бу фарзандларимизга нисбатан дискриминация. Шунинг учун ҳам ота-онасининг касбидан келиб чиқиб берилган имтиёзлар хато, деб ўйлайман.

Мамлакатда имтиёзлар фақатгина ижтимоий адолат мезонидан келиб чиқсагина тўғри бўлиши мумкин. Адолатли имтиёзлар ижтимоий адолат ривожига сабаб ҳам бўлиши мумкин. Масалан,  имтиёзлар ногиронларга ёки боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига берилса, бу ижтимоий имтиёз бўлар эди. Бу ижтимоий адолатни юзага келтиради. Кириш имтиҳонларига кириб контрактга тушган боқувчисини йўқотган оила фарзандларининг контрактлари давлат томонидан тўлаб берилса, юқоридаги кадрлар муаммоси кўпроқ ҳал бўларди. Деярли ҳаммамизда контракт қиммат бўлгани учун ўқий олмаган танишлар бор.

Рақобатбардош муҳит бўлиб, ҳамма тенг имкониятга эга бўлиши таълим сифати учун жуда муҳим. Имтиёзлар бўлса фақатгина ижтимоий адолат меъзонларидан келиб чиқибгина берилиши керак.

Ва муҳими имтиёзлар қўшимча квоталар эвазига шаклланиши керак. Ҳеч қачон имтиёзга эга талаба асосий рақобатдаги ўринни ёки унга муносиб инсоннинг ўрнини эгалламаслиги керак.


@allaevuzb