Get Mystery Box with random crypto!

Ўтган йили санкциялар ва халқаро муаммолар орқасидан газнинг н | Allaev Uz (16 )

Ўтган йили санкциялар ва халқаро муаммолар орқасидан газнинг нархи кескин ошди. Рус пропагандаси бу йили Европа совуқда музлаши ҳақида жар солди. Амалда Европа қишдан муаммосиз ўтиб олди, электр ёки газ узилиши бўлмади. Ҳозирга келиб газнинг халқаро нархи олдинги ҳолатга қайтда, нархлар стабил турибди. Бугунги кунда Европадаги газ захиралари тўлиб бўлган, спекуляция бўлмаса, кейинги қиш учун хавотир йўқ. Лекин, воқеликнинг фойдаси Европанинг ўзи учун бўлди. Шу даврда экологик тоза энергия ишлаб чиқарувчи техникаларга инвестициялар кўпайди, энергетика эконом қилишга алоҳида урғу берилди, бу бўйича технологиялар оптималлаштирилмоқда. Хуллас, соҳада катта ўзгаришлар бошланди. Томларни оқ рангда бўяшдан бошлаб, уйларни изоляцияси, саноатнинг газ ва тўк истеъмолини камайтиришгача катта ўзгаришлар бўлмоқда. Бу ишлар келажакда энергосамарадорликда катта натижалар бериши мумкин. 

Лекин, бу тарихан илк ҳолат эмас. Ватслав Смил исмли ажойиб бир Канадалик профессорнинг китобини ўқиб турибман. Китобда нефть билан боғлиқ инқироз таҳлил қилинган ва бу манга кўпроқ ўтган йилги газ билан боғлиқ инқирозни эслатди. 1967 йилгача энергетикага асосий эҳтиёжни кўмир қоплаган. Саноат ҳам, иситиш тизими ҳам кўмирга боғлиқ бўлган. Электр токи ҳам кўмирдан олинган. Лекин, 1967 йилга келиб нефть асосий энергетика манбаига айланган. Бунга асосий сабаб нефть қазиб олиш кескин ошганлиги ва нархлар стабил паст ҳолда қолганлиги бўлган. Дейлик, 1920 йилга нисбатан 1970 йилда энергетика истеъмоли бир неча маротабага ошган бўлсада, нефть қазиб чиқариш ундан тез ошган. Яқин Шарқда 1927-йили Эронда Гечсаран, Ироқда Киркук, 1937-йили Қувайтда Бурган, 1948-1957 йиллар Саудия Арабистонида Гавар, Сафания ва Манифа конлари, 1948 йил СССРда Ромашкинскоэ, 1965-йили Самотлорское конлари очилади. Талаб қанчалик ошмасин, таклиф ундан ҳам ошиб боради. Натижада нефть нархи доимий стабил қолади. Биргина 1950 йилларда ўзида нефть қазиб олиш икки маротабага кўпаяди. Инфлация ҳисоби билан олганда 1940-йили 1930 йилга нисбатан, 1950-йили 1960 йилга нисбатан, 1970-йили 1960 йилга нисбатан нефть арзонроқ бўлган. Натижада табиатга зарарига қарамасдан энергетик самарадорликка ҳеч ким эътибор бермаган. Иқтисод қилиш ҳақида ҳеч ким бош қотирмаган. Масалан, АҚШдаги аксар совуқ штатларда уйлар асосан нефтда ишловчи плиталар билан иситилган, 1930-60 йиллар оралиғида ишлаб чиқарилган машиналарда энергосамарадорлик ошиш ўрнига тушган. Арзон нефть турган жойда янги технологияларга инвестиция нима зарур? 

1960 йилларда АҚШда нефтга талаб 50 фоизга, Европада 100, Японияда 230 фоизга ошган. Осиё давлатларидаги ривожланиш ҳам талабни кескин ошириб борган. Хитой Ден Сиаопин реформаларидан бошлаб учинчи энг катта нефть истеъмолчисига айланган.

1950 йилларда АҚШ дунёдаги нефтнинг 53 фоизини ишлаб чиқарган бўлса, 1970 йилга келиб бошқа мамлакатлар нефть ишлаб чиқаришни оширгани эвазига АҚШ улуши 23 фоизга тушган. 1960 йилда Боғдодда бешта Яқин Шарқ мамлакати ОПEКка асос солишади. 1970 йилларга келиб ОПEКка Жазоир ва Ливия ҳам қўшилади. Энди ОПEК дунёнинг 48 фоиз нефтини ишлаб чиқарарди. Қувайт, Қатар, Саудия Арабистони, Ироқ, Ливан, Жазоир, деярли ҳамма йирик ишлаб чиқарувчилар бирма-бир конларни халқаро компаниялардан олиб миллийлаштиришади.

1973-йили 1 октябрь куни ОПEК нефть нархини ўзаро келишиб 16 фоизга оширади. Ўша вақтда нефть 3.01 долларга чиқади. Ўша йили форс кўрфазида вазият жиддийлашиб, Исроил урушда Миср ва Сурия устидан ғалаба қозонади. Бундан норози ОПEК нефть нархини яна 17 фоизга ошириб, АҚШга экспортни тақиқлаб қўяди.

Давоми ___