Get Mystery Box with random crypto!

Яхши янгиликлардан, кутубхоначилар маоши ўқитувчиларникига тен | Allaev Uz (16 )

Яхши янгиликлардан, кутубхоначилар маоши ўқитувчиларникига тенглаштирилар экан. Бу ҳақида бугун Шавкат Мирзиёев сайловчиларга мурожаат вақтида айтиб ўтган.

Бу аллақачон қилиниши керак бўлган муҳим қарордир. Шу вақтга қадар кутубхоначилар ойлиги, айниқса мактабларда жуда ачинарли аҳволда қолаётган эди. Рақамларда бу адашмасам 1 500 000 Сўм атрофида. Кутубхоналарда ҳам кўп ҳолатларда ҳақиқий китобга қизиққанлар эмас, мажбурликдан ишласа бўлди деб қўйилган, китоблардан кўра ўз ваколатида бўлмаган бошқа қоғозбозликлар билан шуғулланадиган ходимлар қўйилар эди.

Ижроси тезроқ бўлади деб умид қиламан.

@allaevuzb