Get Mystery Box with random crypto!

Уруш ҳақида. Шу вақтгача Россия аҳолиси учун уруш ҳукуматнин | Allaev Uz

Уруш ҳақида.

Шу вақтгача Россия аҳолиси учун уруш ҳукуматнинг қанақадир уруши эди.
Улар Украинага қарши қайсидир ғарбийлар уруш қилаётганини, кимнингдир фарзандлари ўлаётганини билишарди, холос. Нари борса санкциялар сабаб бироз молиявий қийинчилик кўришган, супермаркет полкасидан қайсидир маҳсулотлар топилмай қолганди.


Энди уруш ҳар бир кўча ва хонадонга кириб боради. Россияликлар энди қардош украин халқига нисбатан ўзлари урушаётганликларини ҳис қилишади. Қудратли деб фахрланган армиялари ҳам ёлғон эканлигини англаб олишади.

Бу яқин орада кўп нарсани, айниқса халқнинг ҳукуматга нисбатан муносабатини бутунлай ўзгартиради.

Менимча, мобилизация урушнинг якунини тезлаштирадиган қарор бўлди. Бошқача сценарий бутун дунё учун қўрқинчли бўлади.