Get Mystery Box with random crypto!

​Жефф Безос Амазон бош директорлигидан кетишини эълон қилди. Б | Allaev Uz (16 )

​Жефф Безос Амазон бош директорлигидан кетишини эълон қилди. Бугунги кунда 200 миллиард доллар бойлик билан дунёда иккинчи ўринда турган Безос компания раҳбарлиги лавозимини ўз ўринбосари Анди Жассига топширади.

Дунёнинг энг йирик бизнес империяларидан бирини энди шу вақтгача  Amazon Web Service (AWS) бўлимини бошқарган мутахассис томонидан бошқарилади. Анди Жасси бугунги кунда Амазоннинг энг даромадли қисми бўлган веб сервисларга асос солган.

Интернет-дўкон асосчиси Жефф Безос бўлса директорлар кенгаши аъзоси сифатида қолади.

Жефф Безос раҳбарликни топшириш учун идеал вақтни танлаганлигини айтиб ўтди. Компания бугун ҳар қачонгидан ҳам инновацион, молиявий томондан ҳар қачонгидан ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Бугунги кунда Амазон 1.2 миллионта ходимга эга дунёнинг энг йирик интернет-дўкони ҳисобланади.

Расмда Amazon нинг янги бош директори Анди Жасси.

Каналга қўшилинг: @allaevuzb