Get Mystery Box with random crypto!

Дунёдаги барча ризқимизга Аллоҳ восита қўйган. Яъни ҳаёти дунё | All_Qolb

Дунёдаги барча ризқимизга Аллоҳ восита қўйган. Яъни ҳаёти дунёдаги ҳеч бир ризқ ўзи келмайди. Тижоратчи харидор орқали, ишчи иш берувчи орқали, подшоҳ халқ орқали, халқ эса подшоҳ орқали ризқланади. Сув, қуёш, тупроқ, дарахтлар ҳам ризқ воситаларидир.

Аммо охиратда шундай ризқлар борки, уни қабул қилишда Аллоҳ билан банданинг ўртасида ҳеч ким ва ҳеч нима бўлмайди. На фаришта, на пайғамбар ва на бир дарахт... Ризқ Раззоқнинг Ўзидан бевосита олинади!

Қуръон тилида мана шундай ризққа «карим ризқ» дейилади!

Аллоҳ карим ризқ билан сийласин!

@All_Qolb