Get Mystery Box with random crypto!

ОЛИЙ ТАЪЛИМ Латта билан жунга осиладиган диёрларнинг олий таъ | All_Qolb

ОЛИЙ ТАЪЛИМ

Латта билан жунга осиладиган диёрларнинг олий таълим муассасаларидаги ПРОФЕССОР'лар томонидан бериладиган, дарсидан ҳам кўра ЭНГ МУҲИМ бўлган саволлар:

- Форманг қани?

- Ҳали отанг қўймаган, нега сен соқол қўйиб олгансан?

- Ҳижобингни ечасан, ёки дарсимга кирма! Бу таълим даргоҳи, эскичалигингни бошқа жойда қил!

Айтганча, Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман мен ҳам! Қалбим иймонга тўла. Қалбда бўлса, бўлди. Хуллас, гапни кўпайтирма, еч ҳижобингни, тарбиясиз!

Ғирт копир давлатдаги «ахмоқ профессорлар»нинг кийиниш, ташқи кўриниш билан боғлиқ бўлган қарашлари:

- ...

(Уларни бундан бошқа қиладиган ишлари кўп, асосан, дарсга урғу беришади улар)

Масаланда, бугун "Principles of Accounting" номли дарсимиз бор эди. Хонада юздан ошиқ талабаларнинг ичида фақатгина мен соқол қўйганман. Шубҳасиз, аниқ шуни айта оламанки, бугун дарсда мендан кўп гапирган талаба бўлмади. Профессор билан фикр алмашдик, бошқалар ҳам ўз фикрларини берди ва ҳоказо...

Аммо негадир шу ахмоқ профессормикана, соқолимни деб дарсдан чиқариб юбормади ва ҳаттоки, менга ёмон ҳам қарамади.

Бу Жанубий Кореядаги шундай нуфузли, йилига мен 85,000,000 (саксон беш миллион) сўм тўлайдиган университетимда нега мени бу учун танқид қилишмадия, ахир буни мен ЭНГ ГЛОБАЛ МАВЗУ деб юрардимку Ўзбекистондалигимда. Эх, булар фақат талабалар пулини ейишни биларкан.

«Ўзбекистонга қайтмасам бўлмайди!»

@IqtibosVaqti