Get Mystery Box with random crypto!

#Фиқҳ ​​Жаноза намозининг қандай шартлари бор? Савол: Жаноза | Alkavsar.uz

#Фиқҳ
​​Жаноза намозининг қандай шартлари бор?

Савол: Жаноза намозини бошқа намозлардан қандай шартлар ажратиб туради?

Жавоб: Жаноза намозининг бошқа намозлардан фарқли олтита шарти бор:

1. Маййитнинг мусулмон бўлиши.

2. Маййитнинг (ва у қўйилган жойнинг) тоза бўлиши. Чунки маййит жамоат олдига қўйилганида худди имом кабидир, ўзи ҳам, ўрни ҳам тоза бўлиши керак.

3. Маййитнинг жамоат олдида бўлиши.

4.Жасаднинг бус-бутун ҳолда ёки кўп қисми ё боши билан танасининг ярми мавжуд бўлиши.

5. Жаноза ўқувчининг агар узр бўлмаса, ўтирган ва (бирор уловга) минган бўлмаслиги.

6. Жанозанинг ерга қўйилган бўлиши. Маййитни қўлда кўтариб ёки улов устида турган ҳолида жаноза ўқилиши, ер жуда ифлос бўлмаса, жоиз эмас
.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

КАНАЛИМИЗ: @alkavsaruz