Намозингни тарк этма! Шайх Муҳаммад Ротиб ан-Нобулисий айтади | Alkavsar.uz
Намозингни тарк этма!
Шайх Муҳаммад Ротиб ан-Нобулисий айтади: "Эй, намозни тарк этувчи кимса! Сенинг мусибатинг Иблиснинг мусибатидан ҳам каттароқ. Чунки Иблис Одамга сажда қилишдан бош тортган эди. Сен эса, Одамнинг Роббисига сажда қилишдан бош тортмоқдасан. Айт-чи, нима учун Роббинг билан учрашишни истамайсан?!"
Аллоҳим ҳар бир намозни муҳаббат билан адо этишимизга тавфиқ ато этгин.