Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳикматли_дунё ЎЛИМГА ДАВО ЙЎҚ! Луқмони ҳаким тоғда гиёҳ те | Alkavsar.uz

#Ҳикматли_дунё

ЎЛИМГА ДАВО ЙЎҚ!

Луқмони ҳаким тоғда гиёҳ териб юрса, бир гиёҳ;
-Эй, Ҳаким!... Мен юрак дардига давоман, - дебди.
Луқмони ҳаким бояги гиёҳни уйига олиб келиб қайнатаётса, бир бола чопиб келиб, "менинг онамни юраги хуруж қилиб қолди" дебди.
Луқмони ҳаким бояги доридан берибди...

Бир неча кундан кейин кўчада Луқмони ҳаким бояги болани кўриб қолибди. Бола Луқмони ҳакимни олдига келиб:
-Сен ёлғончи экансан, сени гиёҳинг онамга фойда бермади? Онам ўша куниёқ оламдан кўз юмди", дебди.

Ўша куни луқмони ҳаким кайфияти йўқ аҳволда тоғда яна гиёҳ
териб юрса, ўша гиёҳ;
-Мен юрак дардига давоман, - деди...
Луқмони ҳаким;

-Эй, гиёҳ! Сен ёлғончи экансан, мени беморимга шифо бўла олмадинг, - деса, гиёҳ:
-Эй, Луқмон! Мен ўлимга эмас , юракка давоман. Ўлим эса Аллоҳнинг қўлида!- дебди.

Азизлар, ўлим ҳақдир, ундан ҳеч бир жонзот қочиб қутула олмаган, вақти соати етса, барибир Аллоҳга қайтурмиз.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Яқинларингизга ҳам улашинг!

КАНАЛИМИЗ: @alkavsaruz