Get Mystery Box with random crypto!

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги барчамизга муборак бўлсин ! Б | ALIZON - USKUNALAR MARKAZI

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги барчамизга муборак бўлсин !

Бугун янгиланиш ва тараққиёт йўлидан дадил одимлаётган Ўзбекистон барча жабҳада халқаро ҳамжамиятнинг юксак эътирофига сазовор бўлмоқда.
Мустақил Ўзбекистонимиз ўтган давр мобайнида халқимизнинг тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш ҳамда халқимиз фаровонлиги йўлидаги машаққатли йўлни босиб ўтди.
Шу билан бирга, ҳали олдимизда улкан ва масъулиятли режалар, улуғвор мақсадлар турибди.
Жонажон халқимизни Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнаси билан муборакбод этамиз !
Барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахту-саодат ва бошлаган ишларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин !

Байрам муборак, азизлар !

@alizonuz