Get Mystery Box with random crypto!

Нукусда ҳақиқатдан қизил рангли махсус суюқлик ишлатилганмиди? | MR. ALIYEV

Нукусда ҳақиқатдан қизил рангли махсус суюқлик ишлатилганмиди?

Интернетда “Нукус кўчалари қонга тўлди” деган изоҳ билан видео тарқалганди. Кейинчалик ушбу видеода қон эмас, балки оломонни тарқатиш учун сепилган қизил рангли махсус сув эканлиги маълум қилинганди.

Ушбу вазиятга янада ойдинлик киритиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси комендатурасидан изоҳ олинди.

Қорақалпоғистон бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи ўринбосари майор А.Абдувалиевнинг маълум қилишича, ҳақиқатдан оммавий тартибсизликлар бўлган пайтда одамларни тарқатиш мақсадида қизил бўёқ қўшилган сув сепилган. Бундан мақсад намойишчиларни тезда таниб олиш ва уларни тинч аҳолидан ажратиш бўлган.

Масъулнинг таъкидлашича, ушбу бўёқ инсон саломатлиги учун хавфсиз.