Get Mystery Box with random crypto!

30 июль – Халқлар дўстлиги куни #Munosabat Энди ҳар йили июль | OLIY TA'LIM / huquqiy masalalar

30 июль – Халқлар дўстлиги куни
#Munosabat

Энди ҳар йили июль ойининг 30-кунида Ўзбекистонда Халқлар дўстлиги куни байрам қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди (ЎРҚ-672, 10.02.2021).

Мазкур Қонуннинг лойиҳаси бир вақтлар умумхалқ муҳокамасига қўйилган эди. Муҳокама жараёни қандай ўтганидан қатъи назар Қонуннинг матни унинг лойиҳаси матнидан деярли фарқ қилмади. Фарқ қиладиган жиҳати ҳам мавжуд эмас эди: лойиҳадаги қайси жумла муҳокама қилинишга “сазовор” бўлганди?! Ҳеч қайси бири! Бундай мазмундаги қонун лойиҳаларини ҳам муҳокамага қўйиш моҳиятан мақсадга мувофиқ эдими? Бу шунчаки қонун талабини бажариш бўлганди, холос.

Умумхалқ томонидан муҳокама қилиниши мақсадга мувофиқ бўладиган баъзи қонунларнинг лойиҳаларини эса умумхалқ муҳокамасидан ўтганини умуман кўрмадик.


@AliRahmon2020