Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги 'Суд | MIB. МИБ. АЛИМЕНТ УНДИРИШ (АЛИМЕНТ)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6118-сон Фармони ижросини сўзсиз таъминлаш борасида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг туман бўлимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, иш юритувдаги 12 мингдан ортиқ алимент ижро ҳужжатлари бўйича ундирув тўғридан-тўғри қарздорларнинг иш ҳақига қаратилди.

Алимент тўловларини ўз вақтида тўламасдан келган 500 нафардан ортиқ қарздорларга нисбатан маъмурий жавобгарликка оид ишлар қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун судга юборилди.

Бундан ташқари, алимент тўловидан қасддан бўйича товлаган 40 нафардан ортиқ шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилди.

Бу борадаги ишларни амалга оширишда нафақат вояга етмаганларнинг таъминотини таъминлаш балки, оилаларни яраштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, ўтказилган тарғибот ва тушунтириш ишлари натижаси жорий йилнинг 1 май ҳолатига 964 та оилалар яраштирилиб, 986 нафар болалар тўлиқ таркибли оилада улғаймоқда. https://t.me/alimentt