Get Mystery Box with random crypto!

Бу Нью-Йорк метроси. Ғижжакчи (Скрипкачи) ўз созида 45 дақиқа | ALIBEK TADJITDINOV

Бу Нью-Йорк метроси. Ғижжакчи (Скрипкачи) ўз созида 45 дақиқа давомида куй чалди. Бир-икки қарсакдан ташқари, у бор- йўғи 25-30 доллар чой-чақа тўплади.

Аслида бу скрипкачи дунёдаги энг яхши мусиқачилардан бири саналган Жошуа Белл эди.

Ушбу метрода Жошуа ғижжак (скрипка) учун ёзилган 3,5 миллион долларлик энг мураккаб асарлардан бирини ижро этди.

Метрода ғижжак чалишидан икки кун олдин Жошуа Белл Бостон театрида чиқиш қилди ва ҳар бир ўриндиқлар учун чипта нархи ўртача 100 доллар атрофида бўлди.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, ғайриоддий нарса оддий муҳитда порламайди ва кўпинча эътибордан четда қолади ва ҳатто паст баҳоланади.

Сен мукаммал бўлишинг мумкин, лекин агар сенга муносиб баҳо беришмаса, хотиржамликни йўқотма ва ўзингга тегишли бўлган тарафга, истеъдодинг қадрланадиган, керакли бўладиган жойга ҳаракатланишда давом эт.