Get Mystery Box with random crypto!

Диққат, диққат. Янгиликни эшитдингизми? Катта хушхабар бор. | AlfaProEdu Official

Диққат, диққат. Янгиликни эшитдингизми? Катта хушхабар бор.

Аввало туманимиздаги энг илғор мактаб бўлмиш 65-ИДУМИ президент мактабига айлантирилди. Ҳа, қўрқмай бу янгиликни тарқатаверинг, энди Яйпанда президент мактаби бо-о-ор! Қалин ҳарфлар билан ёзяпман, ахир. Кўз кўриб қулоқ эшитмаган шароитлар ана шу мактабда бўлади энди.

Иккинчи янгилигимизни эшитишга тайёрмисиз? Жойлашиб ўтириб олинг. Хабарингиз бор, бизнинг Alfa Pro ўқув марказимиз президент мактабларига бир йилдан бери ўқувчиларни тайёрлаб келмоқда. Ўтган йили етти нафар ўқувчимиз президент мактаби ўқувчиларига айланганидан хабарингиз бор.

Биз бу йил ҳам шаштимизни туширмасдан, аксинча юқори марраларга қараб отланяпмиз . Аниқроғи, президент мактаби энди ўзимизда бор, унга фарзандингизни тайёрламоқчи бўлсангиз, ўқув маркази ҳам бор. Топдингиз, бу бизнинг Alfa Pro ўқув марказидир.
Синовдан ўтган сифат, изчил таълим, тажрибали устозлар - булар ҳаммаси бизнинг Alfa Pro ўқув марказимиздадир.

Ҳаш-паш дегунча, май ойи ҳам тугаб, сўнгги қўнғироқни даранглатиб чалишади . Сиз президент мактаби ўқувчисининг отаси, деб аташларини истасангиз ҳозирданоқ ҳаракатни бошланг. Alfa Pro ўқув маркази фарзандингизни президент мактаби ўқувчисига айлантириш учун бор кучини сарфлайди. Бунга ишонинг.

Alfa Pro маррага етишда трамплин!


Телефонимиз ўша-ўша 916890573 Манзил бу ерда

(PS.Дарвоқе, қўшни туманлардан ҳам марказимизга ўқувчилар келмоқда, сиз ҳам шошилинг)