Get Mystery Box with random crypto!

Бир акамиз айтадилар: 'Кеча болаларим таълим оладиган мактабг | Al Mu'minun (al_yada1n)

Бир акамиз айтадилар:

"Кеча болаларим таълим оладиган мактабга бордим. Пандемия даврида хавсиз ўқиш учун қандай чоралар кўрилгани билан танишмоқчи бўлдим. Роса ҳаракат қилиб фақат бир метр оралатиб чизиқлар чизиб чиқишибди ҳолос.

Раҳбар хонасига кирдим. Салом аликдан сўнг саволларимни бердим:
- Ўқишлар қандай йўсинда бўладиган бўлди?
- Истасангиз онлайн, истасангиз оффлайн. Лекин кичкинангиз чиқиши керак. Ахир биринчи синф.
- Қандайдир ҳимоя йўлларини ишлаб чиққанмисизлар?
- "Система" га киритилган ҳаммаси.
- Бизда тизим борми?
- Ҳа, бор. Маска тақиб ўтиришади ўқувчилар. Ижтимоий масофа сақланади.
- Ҳаммасини тўлиқ ниқобда ўтиришини контроль қилолмайсизлар.
- Тўғри.
- Синфдаги болалар сони камайдими?
- Йўқ, 30 та бола ўқийди. Шахмат бўлиб ўтиришади.
- Катта таваккал қиляпсизлар. Эплай олмайсизлар деб қўрқаман.
- Бир ҳафта ўқитиб кўрайлик, кейин бир гап бўлар.
- Болаларда тажриба қилиб кўрасизларми?
- Нима қилайлик? Бола бир ёшга улғайганини билиши керак-ку. Янги ўқув йили болага яхши таъсир қилади.
- "Zoom" орқали ўқитишни ўйлаб кўрмадилами?
- Йўқ, телевиденияда онлайн дарс бўлади, ўшандан ўрганишади. Биз телеграмм орқали текшириб борамиз.
- У фойда бермаганини баҳорда ҳамма кўрди-ку.
- Тўғри.
- Мактаб формаси бу йил мажбурий эмасми?
- Нега энди, мажбурий. Бола мактабга келаётганини ҳис қилиши керак. Мактаб деган номи бор ахир.
- Экспомарказга мактаб ёшидаги болалар ҳам олиб келинмоқда деб эшитдим. Балки бу очилган мактаблардаги болалардир.
- Шундайми?
- Яна қайтараман, эплашила қийин. Тиббиёти бизникидан анча юқори бўлган Германия ҳам мактабларда касалликни бошқара олмади. Менимча онлайн ўқишга қаттиқ урғу бериш керак. Қайта ўйлаб кўрила.
- Сиз ўғлизни олиб келасизми ёки йўқми?
- Билмайман, бир қарорга келолмаяпман.
- Агар дизенфекция тунелларини ўрнатиш ўзимизга қолса қарашиб юборарсиз а?
- ...".

Ким қандай қарор берди орамизда? Фарзандларингиз мактабга борадими ёки уйда ўқийдими?

@Al_yada1