Get Mystery Box with random crypto!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллалл | Al Muttaqun

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Етти киши борки, Аллоҳ Қиёмат кунида, Ўз соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда уларни Ўз соясига олади: одил ҳукмдор; Аллоҳнинг ибодатида улғайган йигит; хилватда Аллоҳни зикр қилиб, кўзидан ёш тўккан киши; қалби масжидга боғлиқ киши; Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган икки киши; обрўли ва гўзал аёл гуноҳга чорлаганда «Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган киши; ўнг қўли қилганини чап қўли билмайдиган даражада махфий садақа қилган киши».

Имом Бухорий ривояти.


@Al_Muttaqun