Get Mystery Box with random crypto!

#Бахтли_бўлай_десангиз Бахт мусибатга сабр қилишда Дунё м | Al_maharib

#Бахтли_бўлай_десангиз


Бахт мусибатга сабр қилишда

Дунё мусибатлари кўп. Мўмин киши дунё имтиҳон ва синов диёри эканини билади. Мана шу синовга ҳар лаҳзада тайёр туради. Ғолиб киши мусибатларга Аллоҳ таолони рози қиладиган ишлар билан рўбарў бўлади.
Шурайҳ айтди: “Менга бир мусибат етса тўрт нарса учун Аллоҳ таолога ҳамд айтаман:
— Унга шукр қиламанки, бундан улканроқ мусибатни бермади;
— Унга сабр қилиш билан мени сийлади;
— Истиржоъ (“Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун” калимасини келтиришга муваффақ қилди;
— Бу мисибатни динимда қилмади”.
Мўмин киши аниқ ишонч билан биладики, унга етган нарса хато қилгани учун бўлмади ва хато қилгани учун унга мусибат келмади. Аллоҳ таоло айтади: "Бирор мусибатни пайдо қилмасимиздан олдин у Китобда битилган бўлур, акс ҳолда ер юзида ва ўз шахсларингизда сизга бирор мусибат етмас. Албатта, бу иш Аллоҳ учун осондир. Токи, кетган нарсага қайғуриб, келган нарсадан хурсанд бўлмаслигингиз учун, Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайдир” (Ҳадид сураси, 22–23-оятлар).

"Бахт улашинг" китобидан.

@al_maharib