Get Mystery Box with random crypto!

Ҳар куни ушбу дуони айтиш нақадар гўзал! Аллоҳим! Қалбимни Се | •ᴀʟ ʜᴀʏᴀᴛɪᴍ🤗🦋

Ҳар куни ушбу дуони айтиш нақадар гўзал!

Аллоҳим! Қалбимни Сенга топширдим, Ўзингдан ўзгага уни боғлиқ қилма!

Аллоҳим! Нафсимни Сенга топширдим, Ўзингни розилигингдан бошқасига қадам бостирма!

Аллоҳим! Мен учун энг азиз бўлган инсонларим Ота-Онамни Сенга топширдим, Ўзинг уларни паноҳингда асра, умрларини зиёда эт ва охиратда уларга Жаннатингни олий мақомларини насиб айла!

Аллоҳим! Ахлим, дўстларим, молим ва барча менга ризқ қилиб, ато етган неъматларингни Ўзингга омонат топширдим, барча маҳлуқотдан ҳимоялаган холда уларнинг барчаларини менга сақлаб бер!

Аллоҳим! Тақдиримни яратган Сенсан, менга шундай умр йўлдош насиб айлаган бўлгинки, токи у мени доим Сени ғазабингга дучор бўлгувчи амаллар қилишимдан қайтариб турсин ва ҳамиша Ўзингнинг йўлингга чорласин!

Аллоҳим! Сенга « ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ МУҲАММАДУР РАСУЛУЛЛОҲ » калимасини омонат қилиб топширдим, ушбу калимани қадари қазо пайти айтишимни насиб қил ва қабрдаги савол-жавоб пайтида уни менга эслаттир, у сабабли тарозумни оғир қил!..
@al_hayatim2