Get Mystery Box with random crypto!

Умар розияллоҳу анҳу ҳар доим масжидга намоз бошланишидан анча | •ᴀʟ ʜᴀʏᴀᴛɪᴍ🤗🦋

Умар розияллоҳу анҳу ҳар доим масжидга намоз бошланишидан анча вақтли борар эди. Бир куни кичик болакайнинг масжидга шошилиб келаётганини учратиб қолди ва ундан:
– Нима бўлди, болам? Нега бунчалик шошқилаб келябсан? – деб сўради.
Бола:
– Намозга борябман, азон чақиргунча таҳоратимни янгилаб олмоқчи эдим, – деди.
Ҳазрати Умар:
– Болам, сен ҳали жуда кичиксан, сенга намоз фарз бўлгани йўқ-ку, – деди.
Бола:
– Ҳазратим, бу ишнинг кичиги, каттаси бўладими? Куни кеча мендан ҳам кичик бола вафот этган эди, мозорга олиб кетдилар, – деди.
Ҳазрати Умар боланинг бу жавобидан шу қадар қаттиқ таъсирландики, кўз ёшларини тутолмасдан: "Ё Раббий! Бу бола қандай яхши, қанчалик ақлли бола", деди ва унинг ҳаққига дуо қилиб қўйди.

Manba | @all_hayatim2